Бугун Урганч туманида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Фото: Урганч тумани ҳокимлиги

24 апрелда Урганч туманида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилиши режа қилинган. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида“ги Фармонида кўрсатиб ўтилган.

“Мазкур кунда аҳолига шахсий автомобиллардан фойдаланмаслик, имкон қадар пиёда юриш, жамоат транспортларида ёки велосипед ва шунга ўхшаш саломатлик учун фойдали бўлган транспорт воситаларида ҳаракатланиш тавсия этилади”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.