Йил бошидан буён Ўзбекистонда 16 трлн сўмдан ортиқ қурилиш ишлари бажарилди

С начала года в Узбекистане выполнили строительные работы более чем на 16 трлн сумов

2024 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон қурилиш секторида сезиларли ўсиш кузатилиб, умумий қиймати 16 триллион сўмдан ортиқ қурилиш ишлари амалга оширилди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг ҳисоботида. Жорий йилнинг январь ва февраль ойларида бажарилган ишлар ҳажми 16 164,4 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,5 фоизга ошган.

Қуйида бажарилган ишлар ҳажми бўйича статистика маълумотлари 2023 йилнинг тегишли даври учун ҳудудлар кесимида таққосланган:

  • Тошкент шаҳри – 5520,1 млрд.сўм (126,0%);
  • Тошкент вилояти – 1 796,9 млрд.сўм (113,4%);
  • Самарқанд вилояти – 1169,3 млрд.сўм (127,3%);
  • Фарғона вилояти – 969,4 млрд.сўм (113,5%);
  • Қашқадарё вилоятига – 943,6 млрд.сўм (112,0%);
  • Бухоро вилоятига – 842,9 млрд.сўм (114,4%);
  • Наманган вилояти – 804,3 млрд.сўм (115,1%);
  • Андижон вилояти – 734,2 млрд.сўм (108,1%);
  • Қорақалпоғистон – 731,5 млрд.сўм (109,2%);
  • Навоий вилояти – 721,8 млрд.сўм (121,3%);
  • Сурхондарё вилоятига – 619,7 млрд.сўм (103,1%);
  • Хоразм вилояти – 482,9 млрд.сўм (111,6%);
  • Сирдарё вилоятига – 455,3 млрд.сўм (128,7%);
  • Жиззах вилояти – 345,2 млрд.сўм (109,9%);

2024 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қурилиш билан шуғулланувчи 33 786 та корхона рўйхатга олинган. Бундан ташқари, уларнинг энг катта улуши, яъни 21,8 фоизи пойтахт ҳудудига тўғри келади.

Бу кўрсаткичлар Ўзбекистонда қурилиш саноатининг изчил ўсиши ва ривожланишидан далолат беради, бу эса унинг мамлакат иқтисодиётидаги муҳим ўрнини тасдиқлайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.