Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб олинди
Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ҳаракат” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетган. Бу ҳақда 13 май куни соат 16:58 да ФВБга хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борди ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар