Рамазон-ҳайит кунлари ўзбекистонликлар 5 кун дам олади
“Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам халқимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади”, -деди мамлакат президенти 26 апрель куни туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида.
Беш иш кунлик ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун:
30 апрель (шанба);
1 май (якшанба);
2 май (душанба) – Рамазон-ҳайит;
3 май (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;
4 май (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни.
Бу ходимлар кўчирилган дам олиш кунларининг ўрнига 7 ва 14 май кунлари иш чиқиши лозим бўлади..
Олти кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун:
1 май (якшанба);
2 май (душанба) – Рамазон-ҳайит;
3 май (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;
4 май (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни.
Давлат раҳбари ички туризмни фақат байрамлар арафасида эмас, балки йил давомида тизимли равишда ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Шу мақсадда, бу йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари ходимлари учун йилига бир марта маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланди.
Бундан ташқари, 1 сентябрдан бошлаб, юртимиз бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизи, меҳмонхона харажатининг 20 фоизи, музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини қайтариш тизими жорий этилади.
Шарҳлар