Раъно Раматова OCCRP текширувига изоҳ берди
Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш маркази (OCCRP) ва 48 оммавий ахборот воситаларида ишлаётган 39 мамлакат журналистлари ўзларининг #SuisseSecrets тадқиқоти натижаларини ошкор қилишди. Уларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбай Раматовнинг рафиқаси Раъно Раматованинг Credit Suisse банкидаги ҳисоб рақамида 2010-2015 йилларда 1 миллион доллардан ортиқ маблағ бўлган.
Раматова Daryo нашри билан суҳбатда вазиятга изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, бундай хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қолаверса, ҳеч бир хорижий банкда унинг ёки унинг оила аъзоларига тегишли ҳисобрақам йўқ ва илгари ҳам бўлмаган. Раматова ОАВдан сохта маълумот тарқатмасликни сўради.
Аввалроқ тадбиркор Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати синглисининг Credit Suisse ҳисоб рақамлари борлигини инкор қилган эди.
Шарҳлар