Раъно Жўраева: «Тошкент» аэропортида янги терминал ташкил қилинади
“Тошкент” аэропортида янги терминал ташкил қилинади. Бу ҳақда 17 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева маълум қилди.
“Биз келувчилар учун яна бир ҳудуд ва қўшимча олтита багаж лентасини ташкил қилиш мақсадида кичик терминал қуришни режалаштирдик. Ҳозир тўртта юк лентаси бор, улар етарли эмас”.
Унинг сўзларига кўра, “Тошкент” аэропортида “аэродром хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда”. 2022 йилда бир нечта рул йўллари ва самолётлар учун тўхташ жойлари ташкил қилинди. 2023 йилда ҳаво кемалари учун 40 тўхташ жойи қурилади.
10 та авиакомпания “Тошкент” аэропортида жойлашишга қарор қилди.
“Бу йил ўттиз тўртта самолёт етказиб беришади, улар туриши учун жой керак”, – дейди Жўраева.
Шарҳлар