Ёзда қайси ҳудудларда рекорд даражада иссиқ бўлиши айтилди

Фото: янги ўзбекистон

Келаётган ёз тарихдаги энг иссиқ ва энг нам ёз бўлиши мумкин. Беркли Калифорния университети иқлимшунослари тадқиқотлар натижасида шундай хулосага келишган.

Натижалар «Geophysical Research Letters» журналида чоп этилган. Уларнинг прогнозларига кўра, тропик ҳудулар аҳолиси бундан энг катта азият чекадилар. Ҳарорат ва намлик билан боғлиқ «иссиқлик индекс» рекордларининг 70 фоизи айнан мазкур ҳудудларда кузатилиши мумкин. Таъкидланишича, олимларнинг прогнози дунёнинг кўплаб минтақаларига, шу жумладан Ҳиндистон ва Африканинг аксарият қисмларига, шунингдек Марказий ва Жанубий Aмерика ҳамда Австралияга тегишли.

Шунингдек, Американинг Флорида ва Teхас штатларида рекорд даражадаги иссиқликлар бўлиши кутилмоқда. Тадқиқотчиларнинг қўшимча қилишича, кўпчилик соғлом одамлар қуруқ иссиқликка тоқат қиладилар, аммо юқори ҳаво ҳарорати юқори намлик билан бирлаликда кузатилганда, бу танага икки баробар зарба беради.

«Юқори намлик бўлса, тер камроқ буғланади, натижада танани совутиш эффекти пасаяди, шунинг учун тананинг ички ҳароратини нормал чегараларда ушлаб туриш қийин кечади. Кишилар жисмоний «димиқиш» холатига учрайдилар», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.