Республикада транспорт хизматлари бўйича 69 трлн сўмдан зиёд хизматлар кўрсатилган

Foto: stat.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-июл ойларида республикада транспорт хизматлари бўйича 7 ойда 69 трлн сўмдан зиёд хизматлар кўрсатилган.

2023 йилнинг мос даврига нисбатан ушбу хизмат тури 7 % га ўсган.

Кўрсатилган жами бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизматларнинг улуши 22 % даражасида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида мазкур йўналишда нисбатан юқори кўрсатилган хизматлар ҳажми Тошкент шаҳри (13,3 трлн сўм), Тошкент (4,4 трлн сўм), Самарқанд (4,2 трлн сўм), Фарғона (3,1 трлн сўм) ҳамда Андижон (2,7 трлн сўм) вилоятларида қайд этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.