Республикадаги 10 182 та таълим муассасасида “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилади

Фото: idum/uz

Республикадаги 10 182 та таълим муассасасида “Сўнги қўнғироқ” байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова.

  • Бундан ташқари, республика ҳудудида жами 176 та маданият ва истироҳат боғлари мавжуд бўлиб, тадбир куни тахминан 362 512 нафар фуқаролар келиши кутилмоқда.
  • Тадбирлар давомида хавфсизликни таъминлашга 13 540 нафар Ички ишлар, 4 740 нафар Миллий гвардия ва 7 817 нафар Фавқулодда вазиятлар ходимлари хизматга жалб этилади.
  • Таълим муассасалари ҳамда маданият ва истироҳат боғларида мавжуд видеокузатув камералари тафтишдан ўтказилиб, ҳудудий ички ишлар органлари ва вазирлик ситуацион марказларига интеграция қилиниб, назорат кун-у-тун қилинади.
  • Қатнашиш учун ташриф буюрадиган фуқароларни текшириб ўтказиш, объектлар ҳудудига бегона шахсларнинг кириб кетишларига йўл қўйилмаслик чоралари кўрилади.
  • Тадбир ўтказиладиган объектларга патруль-пост хизмати нарядларининг йўналишлари кучайтирииб, асосий эътибор таълим муассасаларининг бевосита атроф-ҳудуди ҳамда кириш-чиқиш дарвозалари олдида транспорт воситалари, шунингдек бошқа шубҳали буюм ва предметларни қолдириб кетилишига йўл қўймасликка қаратилади.
  • Тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида кўча ва жамоат жойлари, кўнгилочар жойлар, кафе-барларда ўқувчилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб “Битирув оқшомлари”ни ўтказиши ҳамда чўмилиш ҳавзаларига боршини олдини олиш чоралари кўрилиб, патруль-пост хизмати нарядларининг йўналишлари яқинлаштирилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.