Reuters: Ўзбекистон компаниялари ЕИнинг янги санкциялари остига тушиши мумкин
Чоршанба куни Европа Иттифоқи давлатлари илк бор Россиянинг Украинадаги уруши сабабли Хитой ва Эрон фирмаларига қаратилган ва мавжуд савдо чекловларини бузгани учун учинчи мамлакатларга экспорт қилишни чеклайдиган янги санкцияларни муҳокама қилади. Бу ҳақда Reuters ёзади.
Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, янги санкциялар Россияга қарши қўйилган мавжуд савдо чекловларини четлаб ўтишни тўхтатишга қаратилган бўлиб, G7 давлатлари билан “жуда яқин ҳамкорликда” ишлаб чиқилган.
“Агар биз товарлар Европа Иттифоқидан учинчи давлатларга кетаётганини, кейин эса Россияга етиб боришини кўрсак, аъзо давлатларга ушбу товарларни экспорт қилишни тақиқлашни таклиф қилишимиз мумкин. Бу восита сўнгги чора бўлади ва ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланилади”, – деди у.
Унинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи ўз экспортининг аксарият қисми, жумладан, юқори технологияли маҳсулотлар ва самолётларнинг қисмлари Россия орқали транзит қилинишини тўхтатади.
Комиссия таклифи билан таниш бўлган дипломатик манбаларнинг айтишича, унда жумладан Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг «ўнлаб» компаниялари ҳам қора рўйхатга киритилишини ўз ичига олганини маълум қилган.
Манбанинг сўзларига кўра, янги санкцияларда нефть танкерларига очиқ денгизда юк туширишига ёки GPS-трекерлари ўчирган ҳолда портларга киришига йўл қўйилмаслиги таъкидланади.
Шарҳлар