Reuters: Ўзбекистон қўшимча 1,5 млрд кубометр табиий газ импорти ҳақида Туркманистон билан келишув имзолади

Источник: unsplash.com

Ўзбекистон Туркманистон билан қишки мавсум учун қўшимча 1,5 миллиард кубометр табиий газ импорти бўйича келишув имзолади, дея хабар қилади Reuters агентлиги Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таяниб.

Йилига қарийб 52 миллиард кубометр табиий газ ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон ҳар куни 15 миллион кубометрга яқин газ импорт қилади. Манбага кўра, қиш мавсумида газ тақчиллигини қоплаш учун энди бу кўрсаткич кунига яна 20 миллион кубометрга оширилади.

Битим 12 декабрь куни Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон президенти администрациясининг раҳбари Сардор Умурзоқов ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг имзоланган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада изоҳ беришдан бош тортди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.