РФ ТИВ Афғонистондан олиб қочилган вертолётлар Украинага берилиши эҳтимоли ҳақида билдирди
“Россия ўтган йили афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочган 100 га яқин самолёт ва вертолётларнинг Украинага берилишини истамайди”, – деди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов “РИА Новости”га берган интервьюсида.
“Биз учун афғон ҳарбийлари ва ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига олиб қочган бир неча ўнлаб вертолёт ва самолётларнинг Украинада пайдо бўлмаслиги муҳим, уларнинг 60 га яқини Тожикистонда, 40-50 га яқини Ўзбекистонда”, – деди Кабулов.
Қайд этиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Кобулда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчилари ўз қариндошлари билан мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг самолётлари ва вертолётларида Ўзбекистонга қочиб келишган эди.
ОАВ Тошкентдаги расмийларга таяниб, республика Афғонистонга ҳарбий самолётларни қайтаришни режалаштирмаётгани, чунки у АҚШ мулки эканини маълум қилганди.
Шарҳлар