Робахон Махмудова «Адолат» партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилди
“Янги Ўзбекистон” газетасининг Телеграм-каналида 9 июлга белгиланган навбатдан ташқари сайловда президентликка учинчи номзод эълон қилинди.
Робахон Маҳмудоваybyu номзоди «Адолат» социал-демократик партияси томонидан номзод кўрсатиш бўйича бўлажак қурултойда кўриб чиқиш учун маъқулланди.
Робахон Маҳмудова – Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси. 1958 йилда Фарғона шаҳрида туғилган, бунгача жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг раиси, Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида ишлаган. У Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимида ҳам ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар