«Биз сиз билан биргамиз» – тўрт сектор раҳбари ота-оналарга мурожаат билан чиқди

Скрин обращения

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда шаҳар солиқ бошқармаси раҳбариятининг пойтахтлик ота-оналарга Мурожаатномаси эълон қилинди.

Унда президент бошчилигида Ўзбекистонда ёшларга билим бериш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланади. Шу билан бирга, ҳар бир ёшнинг жамиятда ўз ўрнини топишида асосий устун, бевосита унинг ота-онаси ҳисобланиши қайд этилади.

«…Фарзандингиз таълими ва тарбиясига ҳар куни ҳеч бўлмаса 10 дақиқа вақт ажратяпсизми, улар билан дилдан суҳбат қуряпсизми?» — деган саволни ўртага ташлаган шаҳар раҳбарлари.

Мурожаатда айтилишича, фарзанд келажакда комил инсон бўлиб етишиши ҳамда оила, жамият ва давлатнинг мустаҳкам устуни бўлиши учун ҳамманинг эътибори ҳамда ёрдами ўта муҳим.

«Фарзандингизнинг жамият ва давлат учун зарур бўлган шахс бўлиб етишишига ишонмиз. Бу борада ота-оналик вазифангизни бажаришда биз доимо сиз билан елкадошмиз».

Шунингдек, улар бахтли болалик ва ҳаётда муваффақиятлар учун оила аҳиллиги муҳимлигини таъкидлаб, ота-оналарга тарбиявий вазифаларини бажаришда ёрдам беришни ваъда қилишган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.