Ромитан ҳокими ёрдамчиси содир этган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокимининг “Ифтихор” МФЙ бўйича ёрдамчиси Элёр Тошпўлатов ўзининг бошқарувидаги “Нексия-2” автомобилида содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 10 ёшли бола вафот этди, деб хабар бермоқда Kun.uz ўз манбасига таяниб. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ушбу ҳодиса ҳақиқатда юз берганини тасдиқлади.
Маҳаллий Telegram-каналлардан бирида “ҳайдовчи қоидаларни бузган ҳолда катта тезликда ҳаракатлангани” айтилади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ҳоким ёрдамчисининг хатти-ҳаракатлари кадрлар бўлими томонидан ўрганилмоқда.
Бу ҳодиса ҳақида Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан расмий маълумот берилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар