Норвегия Leopard 2А4 танкларига хизмат кўрсатиш учун Украинага 13 млн доллар тақдим этади

Фото: рамблер

Норвегия ҳукумати ўзи аввалроқ Киевга тақдим этган Leopard 2А4 танкларига хизмат кўрсатиш учун 13 миллион доллар тақдим этади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Бьорн Арилд Грам маълум қилди.

“Хайрия қилинган материалларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш заруриятини ҳисобга олган ҳолда, Норвегия Польшадаги сервис марказида Leopard 2А4 танклари таъминотига 150 миллионгача Норвегия кронини ажратади”, — деди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.