Мажбурий ижро бюроси қарздорлик бўйича ахборотни текшириш мумкин бўлган иловани тақдим этди

Мажбурий ижро бюроси MIB.UZ иловасини ишга туширди, унда фуқаролар қарздорлик ҳақида ёки хорижга чиқишга тақиқ бор-йўқлиги ҳақидаги ахборотни олиши ҳамда улар бўйича тўловни амалга ошириши мумкин. Иловани Play Market’дан юклаб олиш мумкин. Бу ҳақда  Anhor.uz нашрига идора матбуот хизмати маълум қилади.

Илова ишлаши учун телефон рақамингизни киритишингиз, кейин СМС-хабар шаклида келган тасдиқ кодини киритишингиз лозим. Шундан сўнг паспорт серияси ва рақами киритилади.

Иловада “Қарздорликни текшириш”, “Чиқишга чеклов” бўлимлари мавжуд. Охирги бўлимда қарздорлик сабабли хорижга чиқишга қўйилган тақиқ ҳақидаги маълумот чиқарилади. Шунингдек, “Алиментлар калькулятори” ҳам бор бўлиб, унинг ёрдамида алиментлар миқдори ҳақидаги ахборотни олиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.