«Роскомнадзор” YouTube сервисининг фаолиятида ўзгаришларни кўрмади

фото: profile.ru

“Роскомнадзор”га бўйсунувчи Жамоатчилик коммуникациялари тармоғини мониторинг қилиш ва бошқариш маркази YouTube видеосервисининг сифатида ўзгаришлар йўқлигини маълум қилди.

“ GlobalCheck сервис фаолиятининг сифатини текширмайди”, — дейилади марказ баёнотида.

14 ноябрь куни кечқурун россиялик фойдаланувчилар YouTube Россияда чекловсиз ишлай бошлагани ҳақида хабар беришди.

Шундан сўнг Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков YouTube билан боғлиқ муаммоларнинг бир қисми Google компаниясининг Россия қонунчилиги талабларига мос келмайдиган позицияси билан боғлиқлигини айтди.

Шу билан бирга, Давлат Думаси депутати, Ахборот сиёсати қўмитаси аъзоси Антон Немкин ўзининг Телеграм-каналида шундай деди: “Россияда YouTube блокировка қилинмаган. Видеохостингнинг секинлашуви, бу ҳақда ким нима деса ҳам, мамлакатимизда Google ускунасининг деградацияси билан боғлиқ”.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.