Россия ҳарбийлари Курск областидаги дўконни талон-тарож қилишди

Россия может начать новое наступление под Харьковом 15 января
Фото: The New York Times (Иллюстративное)

Россия Қуролли кучлари назорати остидаги Курск областининг Глушково қишлоғида ҳарбий кийимдаги икки киши уяли телефонлар дўконини талон-тарож қилди, дея хабар беради “Типичный Курск” Телеграм канали.

Воқеа 18 август куни кечки пайт содир бўлган, кузатув камераси видеосида жиноятчилар ойналарни синдириб, товарларни олиб кетаётганини кўриш мумкин.

“Агентство” журналистлари гумондорлардан бирининг шахсини аниқлади – у чечен бўлинмалари жангчиси Юсуф Абдулвадудов бўлиб чиқди. Унинг иштирокини билвосита Курск области губернатори вазифасини бажарувчининг маслаҳатчиси Роман Алёхин тасдиқлади, у шундай талончилик ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ расмийлар Украина қуролли кучларининг қўшни Суджа туманидаги ҳужуми туфайли Глушковони мажбурий эвакуация қилиш ҳақида эълон қилган эди. Чегара ҳудудларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган чечен бўлинмалари ҳужумни тўхтата олмади, бу эса ижтимоий тармоқлар ва уруш тарафдори блогерлар орасида танқидларга сабаб бўлди.

Украина қуролли кучларининг Курск областидаги ҳужум операцияси 6 августдан бери давом этмоқда, бу Россиянинг 2022 йил февралида Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери биринчи шундай ҳужумга айланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.