Россия Арманистоннинг Ереван аэропортида россиялик чегарачиларнинг хизматидан воз кечишига муносабат билдирди
Россия Арманистон парламенти спикери Ален Симоняннинг россиялик чегарачиларни Ереваннинг Звартноц аэропортидан олиб чиқиш зарурлиги ҳақидаги сўзларини нодўстона хатти-ҳаракатлар намунаси сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Биз буни расмий Ереван вакилининг нодўстона хатти-ҳаракатининг яна бир мисоли деб биламиз, бироқ Миллий йиғилиш спикери у кўтарган мавзулар учун қай даражада масъул экани тўлиқ аниқ эмас”, — деди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, Россия расмийларига Арманистондан чегарачиларни аэропортдан олиб чиқиш бўйича ҳеч қандай сўров келиб тушмаган.
Улашиш:
Шарҳлар