,

Россия Федерация кенгаши армия ҳақидаги “фейклар” учун мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни бир овоздан тасдиқлади

Фото: МТ

7 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Федерация Кенгаши Россия армияси ҳақидаги «фейк»лар учун мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги шов-шувли қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Йиғилишда қатнашган барча сенаторлар ўтган ҳафта Давлат Думаси томонидан бир овоздан қабул қилинган ва энди имзолаш учун президент Владимир Путинга юбориладиган лойиҳа учун овоз берди.

Ҳужжат “Россия Қуролли Кучлари тўғрисида била туриб ёлғон маълумотлар ва “давлат хавфсизлигига қарши ҳаракатлар”га чақириқларни тарқатгани учун “жиноий фаолиятни молиялаштириш учун фойдаланилган ёки мўлжалланган” пул, қимматбаҳо буюмлар ёки бошқа мол-мулкни мусодара қилишга рухсат беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.