Надеждин МСК уни рўйхатдан ўтказмаслигини тан олди

Марказий сайлов комиссияси (МСК) Украинадаги уруш ва Владимир Путин ҳукмронлигининг давом этишига қарши чиққан сиёсатчи Борис Надеждинни сайловларда номзод сифатида рўйхатдан ўтказмайди. Бу ҳақда унинг ўзи журналист Александр Плюшчевнинг Breakfast Show  эфирида маълум қилди.

“Биз рўйхатдан ўтиш рад этилиши устидан шикоят қилиш учун судга мурожаат қилишимиз аллақачон аниқ бўлиб қолди. Биз нафақат рад этиш юзасидан, балки имзоларни текшириш тартибининг ўзи ва шу билан бирга федерал қонунга ҳам шикоят келтирамиз”, — деди Надеждин.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, МСК ишчи гуруҳи ва унинг штаби вакилларида даъволарга сабаб бўлган барча имзоларни тасдиқлаш учун жисмоний жиҳатдан етарлича вақт йўқ. Бироқ, унинг таъкидлашича, имзоларни «қайтариб олиш» жараёни охиригача давом этади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.