Россия газини Ўзбекистонга қаердан олиб келиш режалаштирилмоқда

Источник: unsplash.com

24 январь куни «Газпром» ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди. Ўзбекистонга газ катта эҳтимол билан Ямал конларидан келади, демоқда ТАСС экспертлари.

У ердан газ ўтган асрнинг 60-80 йилларида қурилган, Туркманистондан Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Марказий Россияга газ етказиб берилган совет газ қувурлари тизими бўлган Марказий Осиё-Марказ газ қувурлари тизими (МГҚ) линияларидан бири орқали келади. Умуман олганда, МГҚ тўртта линиядан иборат бўлиб, умумий қуввати йилига 50 миллиард кубометрни ташкил қилади. “Ушбу линиялардан бири газни совет йўналишига тескари йўналтириш учун қайта тўғирланиши керак. Ваҳоланки, ярим аср аввал қурилган инфратузилма ҳақиқатдан ҳам текширилиши ва керак бўлса, модернизация қилиниши лозим”, — деб ёзади нашр.

Россия Фанлар академияси Энергетика бозорини ўрганиш бўлими раҳбари Вячеслав Кулагиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон туркман газини сотиб олишни давом эттиришга ҳам, Россия газига ўтишга ҳам тайёр. Шу билан бирга, экспертнинг фикрича, нархи бошқа экспорт йўналишлари билан солиштирилган тақдирдагина Россия ҳам Ўзбекистон газ бозоридан манфаатдор бўлади. Бироқ, худди шу нарса бошқа етказиб берувчиларнинг манфаатларига ҳам тегишли. “Туркманистонда муқобил вариант бор – Хитойга экспорт қилиш, шунинг учун у сотиш нархини пасайтириши шарт эмас”, – дейди у.

Вячеслав Кулагиннинг ишончи комилки, Россиянинг Ўзбекистонга газ етказиб беришдан кўрадиган фойдаси фақат шартномалар шартларига боғлиқ бўлади. «Агар фойда минимал бўлса, келгуси етказиб беришлар мавсумий қарордан бошқа нарса эмас. Ўзбекистоннинг энергетика бозори, албатта, ўсиб бормоқда, лекин жуда паст суръатлар билан. Ҳатто ўн йилдан кейин ҳам 20 миллиард кубометр у ёқда турсин, қўшимча 10 тага эҳтиёж пайдо бўлади, деб бўлмайди”.

Ўтган куз охирида Россиянинг Қозоғистон ва Ўзбекистон билан “уч томонлама газ иттифоқи”ни тузиш таклифи ҳақида маълум бўлди. Қўшма фаолият газни қайта ишлаш ва янги бозорларга, биринчи навбатда, Хитойга етказиб беришни ўз ичига олиши мумкин. “Режалаштирилган лойиҳаларни ҳисобга олсак, етказиб бериш йилига 100 миллиард кубометрга етиши мумкин”, – дейди Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Александр Новак йил якунида ТАСС агентлигига берган интервьюсида.

Орадан бир ярим ой ўтиб Россия ҳам Қозоғистон, ҳам Ўзбекистон билан газ йўл хариталарини имзолади. Вячеслав Кулагиннинг сўзларига кўра, ҳозирча бу икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашдан бошқа нарса эмас. «Иттифоқ янада жиддийроқ нарса, у бозорларда ишлаш учун кўпроқ глобал схемаларни ўз ичига олади, у фақат хомашё етказиб бериш масаласи эмас», – дейди у.

«Конгломерат томонга ҳаракат бор, лекин уни қандайдир «бирлашма» деб аташга шубҳалар катта, – дейди Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Миллий энергия хавфсизлиги жамғармаси ва Молия университетининг етакчи эксперти Станислав Митрахович. – Бундай ном уларни қўрқитиши мумкин, улар лойиҳаларга ортиқча эътибор жалб қилишни хоҳламайди. Лекин шартномалар тузиш ва ҳамкорликни шакллантириш борасида бундай эмас”.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.