Россия мудофаа вазирлиги УҚК ҳужумидан сўнг “Новочеркасск” катта десант кемаси шикастлангани ҳақида хабар беради
Кечаси Феодосия денгиз портида кучли портлашлар содир бўлди ва кучли ёнғин бошланди. Соат 3:15 да аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксёнов “Феодосия районида душман ҳужуми содир бўлгани” ҳақида хабар берган.
“Порт ҳудуди ўраб олинган. Айни дамда детонация тўхтади, ёнғин маҳаллийлаштирилди”,– деб ёзади Сергей Аксёнов.
Соат 3:47 да Украина қуролли кучларининг Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук баёнот билан чиқди, ундан “Новочеркасск№ кемаси йўқ қилинганини тушуниш мумкин эди.
Украина президенти офисининг раҳбари Андрей Ермак Россия Қора денгиз флотининг йирик десант кемасига зарба берилгани ҳақидаги хабарларга ҳеч қандай тафсилотсиз изоҳ берди: “Қримда Россиянинг Қора денгиз флоти бўлмайди. Чунки Қрим – Украина”.
Шарҳлар