Россия Мудофаа вазирлигининг илмий-тадқиқот институти раҳбари ўзини Қизил майдонда ёқишга уринди
Россия Мудофаа вазирлигига қарашли “Волна” марказий илмий-тадқиқот институти раҳбари Владимир Арсеньев Москвадаги Қизил майдонда ўзини ёқиб юборишга уринди, дея хабар беради Mash.
Воқеа Ленин мавзолейидан бир неча метр масофада содир бўлган. 74 ёшли эркак ўзига тез ёнувчи суюқлик сепиб, ўзини ёқиб юборган, бироқ яқин атрофдаги полиция ходимлари томонидан тезда ўчирилган. Охир-оқибат, Арсеньев деярли ҳеч қандай зарар кўрмаган, айни пайтда уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сўроққа тутмоқда.
“Волна” илмий-тадқиқот институти қуруқликдаги кучлар, авиация ва денгиз флотининг радиостанциялари учун компонентларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2023 йилда Владимир Арсеньев давлат мудофаа буюртмаси доирасида махсус ҳарбий операция эҳтиёжлари учун етказиб беришларни қасддан бузишда айбланган. Корхонада текширув ўтказилган, аммо назорат органлари охир-оқибат қонунбузарликларни аниқламаган.
Эндиликда институт раҳбари ўз шаъни ва қадр-қимматини суд орқали ҳимоя қилишга уринмоқда ва ўзига қўйилган айблар ўйлаб топилганини таъкидламоқда.
Шарҳлар