Россия ОАВ Жанкойга берилган ракета зарбаси ҳақида нима демоқда
Бугун тунда Украина қуролли кучлари Жанкойдаги аэродромга ҳужум қилди. Тахминан 12 ATACMS оператив-тактик ракеталари катта эҳтимол билан Херсон областидан отилди.
Зарба иккита тўлқин билан берилди. Биринчи тўлқин еттита ракетадан иборат бўлиб, катта эҳтимол билан кассетали жанговар каллакларга эга бўлган, иккинчиси эса камида бешта ракетадан ташкил топган. Баъзи ракеталар аэродромдаги жиҳозларга зарар етказган, бошқалари эса биноларга зарар етказган.
Ҳужум учун 165 км масофагача учадиган MGM-140A ва зарар радиуси 300 км гача бўлган MGM-140B ракеталари қўлланган бўлиши мумкин. Херсон чеккасидан Украина Қуролли Кучлари ATACMS ракеталарининг биринчи версиялари билан ҳам Жанкойга етиши мумкин эди.
“Аввалги ҳужумларда бўлгани каби, Американинг RQ-4B дрони ҳавода эркин патруллик қилиб, операциянинг боришини кузатган. Украина қуролли кучлари ярим оролга янада оммавий ҳужумларга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Яқинда Бердянскдаги бошқарув марказига ҳужум уюштиришга уриниш бўлди, у муваффақиятсиз тугади, бугун эса аэродромга ҳужум уюштирилди”, — дейилади хабарда.
«Украина Қуролли Кучларининг вазифаси жуда аниқ: қўмондонлик пунктларига зарба бериш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига максимал даражада зарар этказиш орқали бўлинмаларимизни мувофиқлаштиришдан маҳрум қилиш. Айнан шу мақсадларга эришиш, кучсизланган флотни ҳисобга олган ҳолда, Қрим кўпригига ҳужум қилишдан олдин тайёргарлик кўрилмоқда”, – дейилади россияпараст нашрлар баёнотида.
Шарҳлар