Россия Украинага 517 нафар болани қайтарди
Россия босиб олган ҳудудлардан 517 нафар болани Украинага қайтарди. Бу ҳақда Украина омбудсмани Дмитрий Лубинец Давосдаги анжуманда маълум қилди.
Шунингдек, Россия 2828 нафар катталарни, улардан 150 нафари оддий фуқаролар бўлган.
«Бизнинг вазифамиз – ҳаммани қайтариш», – деди Лубинец ва халқаро ҳамжамиятни бу масалага алоҳида эътибор беришга чақирди.
Киев расмийларига кўра, 2023 йил охиригача Украинадан Россияга 19 546 нафар бола мажбуран олиб кетилган.
Улашиш:
Шарҳлар