Россия ва КХДР ўртасидаги келишувда махфий банд бор бўлган

Фото: Qalampir.uz

«Американинг Wall Street Жоурнал газетаси россиялик собиқ разведка хизматининг исми ошкор этилмаган ходимига таяниб хабар беришича, Россия ва КХДР Украинадаги урушга 1 мингга яқин Шимолий Корея аскарини юборишга яширинча келишиб олган», -деб ёзади BBC.

WСЖ суҳбатдошининг сўзларига кўра, Шимолий Кореяга ҳарбий хизматчиларни юборишга рухсат берувчи махфий банд Москва ва Пхенян ўртасидаги келишувга киритилган бўлиб, икки давлат раҳбарлари шу йилнинг ёзида имзолаган.

Нашр манбасининг таъкидлашича, КХДР ҳарбийлари “Россия тажрибасидан тўғридан-тўғри уруш олиб боришни ўрганиш учун” Украинага боради. “Шимолий Корея қўшинларининг аксарияти фронт чизиғидан анча узоқда бўлса-да, уларга руслар логистика ва фронт тактикасини қандай бошқариши кўрсатилмоқда, шунингдек, замонавий дрон уруши ҳақида янги тушунчаларни ўрганмоқда”, — дейилади нашр.

Номи ошкор этилмаган америкалик манбаларнинг WСЖга айтишича, уларнинг тахминларига кўра, КХДР ҳарбийлари ҳақиқатан ҳам Россияда тайёргарликдан ўтган ва жиҳозланган, аммо бунинг исботи юз фоиз эмас.

WСЖ Сеулдаги Кунмин университетининг етакчи тадқиқотчиси Фёдор Тертицкийга таяниб қайд этишича, Шимолий Корея ўтмишда турли урушларга ҳарбий хизматчиларни, жумладан Миср ҳарбий-ҳаво кучлари учун учувчиларни, Сурияга “ўнлаб аскарларни” юборган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.