Россия Ўзбекистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Россия ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар режасини имзолади. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар беради.
“Ишончим комилки, туризм алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар янги йўналишларни очиб, давлатларимиз фуқаролари учун арзон ва маърифий дам олиш учун шароит яратади”, – дейди Дмитрий Чернишенко.
Қўшма режа 20 та тадбирни ўз ичига олгани. Жумладан, Россия ва Ўзбекистонда Туризм йилини ўтказиш, “Буюк ипак йўли” трансчегаравий сайёҳлик йўналишини йўлга қўйиш, туризмнинг фестивал, гастрономия, вино, экстремал, қишки ва бошқа турлари учун махсус турпакетлар яратиш, Россия ва Ўзбекистон талабалари учун ўқув саёҳатларини ташкил этиш шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, ҳукуматлараро комиссия доирасида туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича алоҳида Россия-Ўзбекистон қуйи қўмитаси ташкил этилади.
Шарҳлар