Россияда ўзбекистонлик йигит 11 ёшли қизни зўрламоқчи бўлди
24-июнь куни Калининградда 11 ёшли қизни зўрлашда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси устидан суд бўлиб ўтди.
Воқеа 2023 йилнинг август ойида содир бўлган, 59 ёшли эркак уй ҳовлисида қизни кўриб, унга автобус бекатига йўл кўрсатишга ваъда берган, бироқ уни меҳмонхона томон бошлаб кетган.
Йўлда эркак қизни ўпишни таклиф қилади, лекин у рад этади, шундан сўнг у боланинг қаршилигига жавобан қизни ечинтириб, унинг футболкасини ечмоқчи бўлди, у қизнинг ёноқларидан тишлаб олди, шундан сўнг у қизни ўапди ва велосипедига ўтириб, ҳайдаб кетди.
Ўзбекистон фуқароси 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жабрланувчининг ночорлик ҳолатидан фойдаланиб, зўравонлик қўллаш билан жинсий характердаги қилмишлар бўйича ушланган.
Эркак ўз ҳаракатларида ҳеч қандай ноқонуний нарсани кўрмаганини ва судда айбини тан олмаслигини билдиради. Шунга қарамай у 14 йилга озодликдан маҳрум қилинади. Агар у қамоқдан чиқса, у аллақачон пенсия ёшида бўлади, дейилади хабарда.
Шарҳлар