Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш учун «Ўрта Осиё — Марказ» газ қувури кўриб чиқилмоқда

Источник: unsplash.com

Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш учун «Ўрта Осиё-Марказ» (CAC) магистраль газ қувури кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда 27 апрель куни Тошкент инвестиция форуми чоғида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россияга ўтадиган «Бухоро-Урал» газ қувури эскиргани учун талабга жавоб бермайди. Шу сабабли Туркманистондан Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Россияга ўтувчи CAC газ қувури кўриб чиқилмоқда. Ҳозирги вақтда томонлар газни тескари тартибда етказиб бериш учун компрессор станцияларини ўрнатиш ва таъмирлаш учун зарур бўлган харажатларни баҳоламоқда.

2022 йил ноябрь ойи охирида Россия Ўзбекистон ва Қозоғистонга «уч томонлама газ иттифоқи» тузишни таклиф қилгани маълум бўлган. Россия томони бу таклиф сиёсий шартлар эвазига газ етказиб беришни назарда тутмаслигини, гап тижорат манфаатларини мувофиқлаштириш ҳақида кетаётганини билдирган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.