,

Россиялик ҳарбийлар фронтда “Starlink”дан фойдаланмоқда

Фото: Аргументы и Факты

DW хабар беришича, Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг Бош разведка бошқармаси россияликлар сўзлашувларининг радио орқали ушланган ёзувларини эълон қилди. Ушбу маълумотларга кўра, Интернетга уланиш учун Starlink терминаллари Украинанинг Донецк вилоятидаги босиб олинган ҳудудларда жойлашган Россия Қуролли кучларининг 83-ҳаво ҳужуми бригадасида қўлланилмоқда.

“ГУР” вакили Андрей Юсовнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари томонидан Starlink терминалларидан фойдаланиш кўлами ортиб бормоқда.

Аввалроқ Американинг Defense One онлайн-журнали Украинадаги урушда россиялик қўшинлар Илон Маскнинг SpaceX компанияси сунъий йўлдош алоқа тизимларидан фойдаланаётгани ҳақида хабар берган эди. SpaceX Россия ҳукумати ёки ҳарбийлари билан бизнес юритмаслигини билдирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.