Россиянинг “Металлоинвест” компанияси Ўзбекистондан темир йўл орқали ташиш тарифини пасайтиришни сўради

Источник: Коммерсантъ

“Металлоинвест” раҳбари Нозим Эфендиевнинг айтишича, компания Ўзбекистондан юкларни темир йўл орқали ташиш тарифларини пасайтиришни сўраган. У тарифларни “адолатли” ва тенг бўлишга чақирди. Ўзбекистон расмийлари бу масалани кўриб чиқишга ваъда берди, деб ёзади “Коммерсантъ”.

“Металлоинвест” компанияси жорий йилда Тошкент металлургия комбинати капиталига кириб келди. Корхона Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт Фонди билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни юритади. Эфендиевнинг “Иннопром”да  айтишича, Ўзбекистон «катта салоҳиятга» эга, аммо «логистик муаммолар мавжуд» – портлардан ва «қудратли савдо бозорларидан» узоқда.

“Бизда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тенглаштирилган тариф йўқ: биз асосан Россия ҳудуди орқали юрамиз – арзон тариф, Қозоғистонга келганимизда – тариф кўтарилади, Ўзбекистонга келганимизда – яна кўпроқ кўтарилади.Бу эса экспорт транзити эмас: биз бу ерга қайта ишлаш учун ярим тайёр маҳсулотни олиб келяпмиз «, деди у Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуровга қилган мурожаат қилди (ТАСС иқтибоси).

“Металлоинвест” раҳбари бугун, 25-апрель куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарлари билан учрашувда ушбу масалани муҳокама қилмоқчи. “Мен бу адолатли, бир хил тариф бўлишини истайман, бу россиялик ишлаб чиқарувчиларни бу ерга келишга рағбатлантирган бўлар эди”, деб тушунтирди Нозим Эфендиев.

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов мамлакат расмийлари муаммони ўрганишини маълум қилди. “Масалани ишлаб чиқамиз, “Ўзбекистон темир йўллари” раҳбари албатта сиз билан боғланиб, ахборот беради”, деб ваъда берди у.

2010 йил охирида компаниянинг эгалари Gallagher Holdings Ltd (50%) орқали россиялик миллиардер тадбиркор Алишер Усмонов, Coalco International Ltd орқали (20%)Василий Анисимов, Владимир Скоч (Давлат Думаси депутати Андрей Скочнинг отаси, 30%) ҳисобланарди. ). Василий Анисимовнинг улуши 2011 йил декабрь ойида ВТБ Банкга ким ошди савдосида сотилган.

2012 йил 29 декабрда ВТБ ўз улушини Metalloinvest Ltd. шўба корхонасига сотишини эълон қилди ва Владимир Скоч ҳам ўзинингн 4% акцияларини сотди. Шундай қилиб, «Металлоинвест» нинг 100% акцялари USM Holdings Ltd.нинг бевосита назорати остига ўтди. USM Holdings Ltd компанияси Алишер Усмонов (акциядорлар исмларининг бош ҳарфлари холдинг номи бўлиб хизмат қилади) ва унинг шерикларининг активларини бирлаштирган. Холдинг улушлари қуйидагича тақсимланди: Алишер Усмонов (60%), Владимир Скоч тузилмалари (30%) ва Фарҳод Моширий (10%) улушга эглик қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.