Россиянинг Орёл областида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари “военкомат”ларга чақирув қоғозларини олди
Россиянинг Орёл вилоятида жойлашган «Эсосити» чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ҳаттоки Ўзбекистон фуқаролари ҳам ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлимига келиши зарурлиги ҳақида буйруқ олган. Бутун бир смена – 50 га яқин киши ишдан олинган, уларнинг ярми Ўзбекистон фуқаролари. Бу ҳақда UzNews нашри маҳаллий телеканалга таянган ҳолда ёзади.
26 октябрь куни чақирув қоғозини олган ўзбекистонликлар Ўзбекистон президентидан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ватандошларимиз Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, ҳарбий хизматга чақирилганидан ҳайрон, улар Россияда шунчаки ишламоқда.
Улашиш:
Шарҳлар