Россиянинг Украинага қарши тажовузи ҳақидаги БМТ резолюцияси бўйича овоз беришда Ўзбекистон бетараф қолди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 26 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида БМТ ва Европа Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги резолюция қабул қилиниб, унда Россиянинг Украинага бўлган тажовузкорлиги тилга олинди.
БМТдаги Украина вакилининг айтишича, Россия резолюциядан Украинага қарши тажовуз ҳақидаги эслатмани олиб ташлашга ҳаракат қилган, бироқ ҳужжат 122 та овоз билан қабул қилинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия ҳам резолюцияни қўллаб-қувватлаган.
Россия, Беларусь, Никарагуа, Сурия ва Шимолий Корея унга қарши чиққан, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва яна 15 давлат бетараф қолган.
Улашиш:
Шарҳлар