Россиялик аёл иккита хонадонига 11 минг муҳожирни рўйхатга қўйгани аниқланди
Россиянинг Калуга вилояти Обнинск шаҳрида 73 ёшли аёл ўз хонадонларига қарийб 11 минг муҳожирни рўйхатга қўйгани аниқланди, шундан кейин унга одамларни рўйхатга қўйиш тақиқланди. Бу ҳақда Обнинск шаҳар суди хабар берди.
2009 йилдан аёл чет эл фуқароларини ўз уйларига рўйхатга қўйишни бошлаган. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун одамлардан пул олмаган, балки шунчаки уларга Россия фуқаролигини олишда ёрдам берган ва шу тариқа вилоятга ишчи кучини жалб қилган.
Суд маълумотларига кўра, унинг иккита хонадони манзили бўйича 15 йил ичида 10 593 киши рўйхатдан ўтган. Бу вақт ичида аёлга нисбатан ноқонуний рўйхатга қўйиш бўйича олтита жиноят иши очилган, жариманинг умумий суммаси 1 миллион 220 минг рублни ташкил этади. Шундан атиги 150 минг рубли тўланган, холос.
Шарҳлар