Россотрудничество журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжанинг баёнотларига норозилик билдирди

Шерзод Қудратхўжа Кирилл Алтман билан суҳбатда 1966 йилдаги зилзиладан сўнг Ўзбекистонга бошқа давлатлардан келган, кейин эса бу мамлакатда қолишга қарор қилган одамлар ўзбек тилида гаплаша бошлаш учун етарли вақтга эга бўлганини айтган. У ўзбек тилини билмайдиган аҳолини улар ўзлари кимлигини – босқинчими ёки аҳмоқми, яъни ўйлаш, фикрлаш ёки ўқишга қодир бўлмаган одамларми деган ва уларни ўзи аслида ким эканлигини танлашларини таклиф қилди.

Шерзод Қудратхўжанинг баёнотларидан сўнг Россотрудничество Ўзбекистон Миллий ОАВ ассоциацияси билан алоқаларини узди.
“Россотрудничество” Қудратхўжа бошчилигидаги ташкилотлар билан алоқаларни у омма олдида узр сўрамагунча узишини айтди. Улар ундан «тўлиқ ва ишончли кечирим сўрашини» талаб қилишган.

“Тошкентдаги маданият маркази, “Рус уйи” фаолияти, кўплаб маданий-маърифий ва илмий алмашинув дастурлари, рус тили, санъатининг оммабоплиги ва Ўзбекистон резидентлари учун рус олий таълимининг жозибадорлиги бўйича биз асосли равишда жаноб Қудратҳўджанинг русофоб фикрлари Ўзбекистонда оммабоп эмас, деб ҳисоблаймиз”, – дея қўшимча қилган ташкилот.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.