Ўртачирчиқда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Т.Р.”га қарашли ишлаб чиқариш цехидага фуқаро С.Ж. тижорат мақсадида 3 та алюмин эритиш қозонларини ўрта босимли аҳоли газ тармоғига қўлбола газ сўрғич мосламаси ёрдамида яширинча улаб, 119,3 минг куб метр. табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 214,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар