Қашқадарёда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги жанжалга муносабат билдирилди

Foto: videodan qirqib olingan

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал келиб чиққани айтилмоқда” сарлавҳаси остида видеохабар тарқалганди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан кузатув олиб бормоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17-октябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган 32-сонли ўрта таълим мактабининг алгебра фани ўқитувчиси М.М. (аёл) ва 10 “Б” синф ўқувчиси Э.Ў. (2008-йилда туғилган қиз) ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, оғзаки тортишиб қолишган. Шундан сўнг ўқитувчи М.М. ўқувчи Э.Ў. ни юз соҳасига урган, ўқувчи қиз ҳам қўл кўтармоқчи бўлганида биргаликда йиқилиб тушишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, М.М. ва Э.Ў. ларнинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун мазкур иш материаллари МЖтКнинг 183-моддасига (Майда безорилик) асосан судга юборилди.

Бу борада қўшимча ахборот берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.