Руд Педерсон Korzinka тармоғининг бош директори бўлди
Россиянинг Лента супермаркетлар тармоғининг собиқ молиявий директори Руд Педерсен Korzinka тармоғининг янги Бош директори бўлди. У компанияга 2022-йил август ойида молия директори сифатида қўшилди ва Korzinkaнинг молиявий бошқарувини ўзгартиришга масъул эди. Бунгача Бош директор вазифасини вақтинча Акмал Асадов бажариб келган. Энди у ўринбосар лавозимини эгаллайди.
Педерсен 2019 йилдан 2022 йилгача Россиянинг Лента компаниясида молия учун масъул эди. У бошқа хорижликлар қатори март ойи бошида компанияни тарк этган. Бундан олдин у Carlsberg Eastern Europe да ишлаган.
2024 йил бошидан бошлаб, Педерсон Бош директор сифатида операциялар ва стратегияни амалга ошириш учун жавобгар бўлади.
“Айтганча, Korzinkaда хорижликлар кўп, асосан раҳбарлик лавозимларида”, деб ёзади Тимурмалик Элмуродов ўзининг Telegram-каналида
Шарҳлар