Тошкентда вояга етмаган фарзандига руль бошқарувини топширган онага чора кўрилди

Foto: Shutterstock

Ижтимоий тармоқларда ёш қизча автомобиль бошқараётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Вояга етмаган фарзандига автомобиль бошқарувини топширган онага нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликлари, уларга доимо йўлларда қоидаларга риоя этишни ўргатиб боришлари сўралди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.