Рустам Ассакалов Олимпиада чемпиони билан беллашди
Маҳоратли юнон-рум курашчи Рустам Ассакалов чорак финалда номдор спортчи билан тўқнаш келди.
Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионатларининг 4 карра ғолиби арманистонлик Артур Алексанян билан беллашган спортчи имкониятни бой берди.
Энди Алексанян финалгача етиб борган тақдирда Ассакалов шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолади.
Аввалроқ, Рустам Ассаколов (-97 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини муваффақиятли бошлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар