Сафия Бурханова Паралимпия ўйинларида еттинчи олтин медални қўлга киритди
Пара-енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Сафия Бурханова 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар беради.
“Таъкидлаш керакки, бу мавсумдаги энг яхши натижа сифатида ҳам қайд этилди. Иккинчи ўрин италиялик Ассунта Легнатега (14.62) насиб этган бўлса, мексикалик Ребека Алварес (13.72) кучли учликка якун ясаб берди”, – дейилади хабарда.
Шундай қилиб, Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг ҳисобидаги медаллар сони 17 тага етди. Улардан 7 таси олтин, 4 таси кумуш ва 6 таси бронза.
Улашиш:
Шарҳлар