Россияда тақиқланган ижтимоий тармоқлар трафиги Telegram тармоғига ўтмоқда

Фото: РИА

Россияда Instagram  ва Facebook сервислари блокировка қилинганидан кейин россияликлар Telegram ва VK тармоқларидан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда ComNews компаниялар гуруҳининг магистраль алоқа тармоқлари бўйича TransNet XV халқаро конференциясида Катта тўртлик алоқа операторлари ва бир нечта онлайн платформалар вакиллари сўзлаб берди.

Telegram каналлари энг тезкор ва энг хилма-хил ахборот манбаига айланди, аслида анъанавий янгиликлар порталларининг ўрнини босмоқда, дейди Fintech Lab акселераторининг таҳлилчиси Сергей Вильянов. Таҳлилчининг фикрича, ахборот манбаи сифатида Telegram тармоғининг умумий оммабоплиги ошиб бориши ва мультимедиа юкламаси трафикнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Юқори технологияли асбоб-ускуналар, электроника ва бутловчи қисмларни сотиб олиш, шунингдек, у ерда углеводородларни сотиш нуқтаи назаридан “шарққа бурилиш” – тушунарли тренд бўлиб, у кўпроқ даражада сиёсий жиҳатдан тартибга солинади, – дейди “Комфортел” компаниясининг бош директори Дмитрий Петров.

Трафик эса фойдаланувчиларнинг хоҳиш-истакларини акс эттиради ва ҳукумат қарорлари уларга камроқ таъсир қилади, шунинг учун “трафикнинг шарққа бурилиш” содир бўлмади, дея хулоса қилади у.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.