Сафия Бурхонова кумуш медалга сазовор бўлди
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги кунини муваффақиятли бошлади. Пара енгил атлетикачимиз Сафия Бурхонова F12 классида ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз мусобақада 14.12 метр натижа қайд этди.
Шунинг билан, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронзани ташкил қилмоқда.
Аввалроқ, 2 та спортчимиз Паралимпия ўйинларини ғалаба билан бошлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар