Саида Мирзиёева Россия бош вазири билан учрашди

Фото: Саида Мирзиёева/Telegram

Бугун Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди.

“Биз икки томонлама ҳамкорликнинг қатор муҳим йўналишлари, жумладан, иқтисодиёт, маданият, таълим, меҳнат миграцияси каби долзарб масалаларни муҳокама қилдик, шунингдек, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга қаратилган яқин мулоқотни янада ривожлантиришга келишиб олдик”, — деди Мирзиёева.

Аввалроқ Саида Мирзиёевага Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини назорат қилиш вазифаси юкланган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.