Салим Абдувалиев эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани тасдиқланди
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга кўра, Салим Абдувалиев (“Салимбой”), Бахтиёр Қудратуллаев (“Бахти Ташкентский”) ва Саидазиз Саидалиев (“Саидазиз медгородок”)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Абдувалиевнинг уйида тинтув ўтказилиб, унга нисбатан қонунга хилоф равишда қурол сақлаш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Қудратуллаев гиёҳвандлик воситалари, Саидвалиев эса товламачилик моддалари билан айбланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар