Салим Абдувалиев расман қўлга олингани тасдиқланди
Халқ орасида “Салимбой” ва “Салимбойвачча” лақаби билан танилган 73 ёшли тадбиркор Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (қонунга хилоф равишда ўқотар қурол сақлаш) бўйича гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ ОАВда Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимов ҳам қидирувда экани маълум қилинганди.
2017 йилнинг январ ойидан буён Салим Абдувалиев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, спорт курашлари ассоциацияси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шарҳлар