Самарқанд ва Навоийда ноқонуний қум-шағал аралашмасини қазиб олиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Л.П.” МЧЖ раҳбари А.Б. МЧЖга балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган ҳудуддан ўзбошимчалик билан 33,2 минг куб метр. ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 3,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда вилоят ўрмон хўжалигига қарашли Кармана тумани, “Янги ариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонидан 79,3 минг куб метр. ҳажмдаги қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар