Самарқанд вилоят прокурори: 19 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича олиб борилган тергов иши малакали ўтказилмаган
Самарқанд вилоят прокурори Равшан Машарипов 19 ёшли қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича ишни шахсий назорати остига олган. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзади.
Эслатиб ўтамиз, воқеа Пастдарғом туманидаги тўқимачилик корхоналаридан бирида содир бўлган. 23 май куни қиз тунги навбатчиликка қолган. Соат тунги 11 да корхона хўжайини келиб, қиздан коридорга чиқишини сўраган, кейин уни боғлаб машинасида олиб кетган.
Айбланувчи 28 ёшли А.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ (зўрлаш) жиноят иши қўзғатилган. Жиноятчини ушлашнинг имкони бўлмаган, ҳозир у қидирувда.
23 июнь куни вилоят прокурори Равшан Маўарипов ва сенатор Фармон Тошев раислигида бу иш қатор мансабдор шахслар ҳамда жамоатчилик вакиллари ва журналистлар иштирокида муҳокама қилинди.
Унда прокурор мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари малакасиз олиб борилганини кўрсатди. Хусусан, айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси 21 июнь куни иш ижтимоий тармоқларда ёритилганидан кейин танланган.
Шарҳлар